ZEN | Gilam yuvish, mebel tozalash, Ximchistka, o'lchash kesish overlok tikish Toshkent O'zbekiston Zen EcoStirka Tashkent

ZEN ECOSTIRKA TASHKENT

GILAM YUVISH MEBEL TOZALASH OVERLOK XIZMATI

SAVOLLAR BORMI?

TEZKOR BUYURTMA 24/7

DIQQAT ISTEMOLCHI!!!

YAXSHIROQ NATIJAGA ERISHISH UCHUN
NARXLAR O'ZGARISHI MUMKIN
ENG KAM BUYURTMA 10 KV.M
TAYYORLANISH MUDDATI 3 KUN YOZU-QISH
OLIB KETISH VA YETKAZISH BEPUL
GILAM DEZINFEKSIYASI BEPUL

NARX

gilam yuvish

8.000

so'm 1 metr

OVERLOK XIZMATI

10.000

so'm 1 kv.m

EKO GILAM YUVISH

12 - 15.000

so'm 1 kv.m

3D, SHAGGY, IPAK, XITOY

15.000

so'm 1 kv.m

2 MAROTABA YUVISH

20.000

so'm 1 kv.m

QO'L GILAM YUVISH

50.000

so'm 1 aybi

GILAM QAYTA TIKLASH

remont, to'g'irlash

mebel tozalash

15.000

so'm 1 ta

STUL TOZALASH

20.000

so'm 1 ta

PUFIK TOZALASH

40.000

so'm 1 joy

DIVAN TOZALASH

50.000

so'm 1 ta

KRESLO TOZALASH

90 - 120.000

so'm 1 - 2 joyli

MATRAS TOZALASH

biz haqimizda

Зен гилам ювиш фабрикаси

Шаҳар марказида жойлашган бизнинг гилам ювиш фабрикамизга мурожат қилинг. Ҳар қандай аҳволдаги гиламингизни сифатли, тез ва арзон нархларда ювамиз. Гилам ювиш, тозалаш, кесиш, тикиш ва оверлок хизмати. Махсус антибактериал экологик тоза шампун ва махсус техника ёрдамида гиламингизни бутунлай кир, доғ, бадбўй ҳид, куя ини ва паразитлардан тозалаймиз. Ювиш муддати 3 кун. Шошилинч ювиш 24-36 соат. Қўшимча равишда гиламлар дезинфекция қилинади. Деформация ва қийшайиш мутлақо йўқ. Агар гиламингизда айб бўлса яъни дефект, ходимларимиз астоидил тўғирлашга ҳаракат қилади. Буларга гиламнинг ён тарафи емирилиши, оверлоги судраши, нотекислик, дазмол ёки кальян куйдириши ва ҳоказолар киради. Йил давомида, ҳар қандай об ҳавода хизмат кўрсатамиз. Буюртмадаги буюмларни олиб кетиш ва етказиш мутлақо бепул. Хизматларимиз нархи гиламнинг ахволи ва инжиқлиги сабабли ўзгариши мумкин. Бундан ташқари хонадонингизда юмшоқ мебел, матрас ва гилам доғларини тез тозалаб берамиз. Тўлов исталганча нақд, терминал, клик, пейми ва пул ўтказиш йўли билан. Хизмат учун тўлов охирида, таййор буюртмангизни қабул қилганингиздан кейин амалга оширилади. Агар буюртмангиз хажми катта бўлса чегирмалар мавжуд. Биз билан доим озода уйингиз.

aloqa

harita

manzil

Bog'ibaland 45.
Mirobod,
Toshkent.
+998 93 5359990

Бизни топинг

Хизматларимиздан фойдаланинг. Гар ишимиз сизга ёқган бўлса, биз ҳақимизда илиқ таасуротларингизни ёзинг. Ҳар қандай мурожаатни тўғри қабул қиламиз. Сизнинг фикрингиз биз учун катта аҳамиятга эга.

оверлок ва реставрация

Кесиш ва оверлок қилиш яъни гилам четини тикиш фақатгина фабрикамизда амалга оширилади. Бунинг учун гиламингизни... аввал ювишга кейин тикишга беришингиз лозим. Агар ювишга хожати бўлмаса оверлок хизматидан ташқари алохида тўловни амалга оширишингиз керак бўлади. Ходимларимиз барча кўрсатмаларингизга асосан гиламни кераклигича ўлчаб, кесиб, тикиб, етказиб беришади. Гиламни ювдириб сўнг янги оверлок (тикишга) беришингизни маслахат қилган бўлар эдик. Кесилаётган гилам формасиисталган кўринишдабўлиши мумкин. Факатгина мукаммал овалдан ташқари. Оверлок ранги ҳам исталганча. Қадимги пахта(ХБ) иплар мустасно. Биз гилам рангига мос рангларни танлаймиз ёки буюртмачи талабига биноан исталган ранг. Нархлар гилам сифати ва инжиқлигига қараб ўзгариши мумкин. РЕСТАВРАЦИЯ яъни гиламни қайта таъмирлаш, бу хизмат хар бир гилам учун алоҳида эътибор талаб қилади. Асосан эшик остида йиртилган қисмлар, дазмол, сигарет кўмири, кальян кўмири ва ҳоказо бўлиши мумкин. Агар куйган жой чуқур жойлашган бўлса афсус энди кеч. Шагги ва ковроланлар бундан мустасно.

олиб кетиш ва етказиш

Гиламни олиб кетиш ва етказиш хизмати мутлақо бепул, бизнинг корхонамиз хисобидан амалга оширилади. Аввалгидай гиламларни йиғиш, ўраш... пастга тушириб мошинага ортиш, автомойка олиб бориб ювиш учун илтимос қилиш, порошок-совун сотиб олиш, гиламлар қуригунича узоқ муддат кутишга хеч қандай хожати йўқ. Бундан ташқари, кўчадаги гиламларингизни ўғирлаб кетишлари эхтимоли ҳам катта. Эндиликда бизга мурожаат қилсангиз фақатгина гилам ювиш учун пул берасиз холос. Хатто тўлов ҳам охирида. Тоза махсулотни қабул қилганингиздан сўнг исталган услубда тўлайсиз. Бизга йўл учун ҳам, порошок учун ҳам :) ёрдам учун ҳам пул бермайсиз. Бизга буюртма қолдирганингиздан сўнг ходимларимиз ярим соат олдин сизга хабар беришади ва боришади. Аввалдан гиламларни таййорлаб, ўлчаб қўйсангиз ишимизни анча енгиллаштирган бўласиз. Агар имконияти бўлмаса ходимларимизнинг ўзлари йиғиштиришга ёрдам берадилар. Ўзлари мошинагача тушириб бир неча кундан кейин таййор гиламни ўзлари киритишади. Диққат: биз гиламларни йиғиштиргани ёрдам берамиз, лекин тўшагани эмас. Агар гиламингиз подъезд учун ноқулай бўлса биз уни букамиз. Бунинг хеч қандай зарари йўқ. Гилам қайта етказилишидан 1 соат олдин эгасига хабар берилади.

мебел тозалаш

Юмшоқ мебелларни тозалаш сиздан кўп вақтни талаб қилмайди. Фақат бир неча соат ичида сизнинг диванингиз ... кресло, матрас ва бошқалар янги кўринишга келади. Агар юмшоқ мебелингиз буткул яроқсиз холатга келса, бизнинг гуруҳ уни қайта таъмирлаб янги хаёт бағишлашга таййор. Қуритиш вахти эса тозалаш усули, буюм инжиқлиги, коплама материаллари ва хароратга боғлик. Иш тугагандан сўнг 2 дан 5 соатгача ювилган мебелдан фойдаланмасликни тавсия қиламиз. Тажрибали ишчиларимиз тахминий қуриш вахтини айтади. Эскирган мебелингизни асло ташламанг. Биз сизга унинг янги ҳаёт бошлашига астоидил ёрдам берамиз. Биз германиянинг етук экологик тоза, соғлиқ учун хавсиз махсус Karcher мосламаси ёрдамидан фойдаланамиз. Сиз учун қулай вақтда, айтилган манзилга етиб борамиз. Ишимизни тез ва самарали бажарамиз. Уй - хонадонлар, кўп-турар уй мажмуалари яъни квартиралар, мехмонхона, корхоналар, кафе - ресторан, давлат идоралари, аэропорт, ўқув муассасалари ва ҳоказо жойлардан мебел тозалаш ва қайта таъмирлашга буюртмалар оламиз Исталган турдаги мебелни қайта таъмирлаймиз. Мебелингизга икки ҳаёт ва янги кўриниш беринг.

Автоулов салонини тозалаш.

Албатта, автомобилимиз бу ғилдирак устидаги уйимиздир. Автоулов химчисткаси бу ички салоннинг барча қўл етмас жойларига ... кириб тозалаш демакдир. Кўча автомойкалардан энг катта фарқи бу автоуловга эхтиёткорлик, эътибор, сифатли ювиш анжомлари, махсус кимёвий суюқликлар ва ўзгача ёндашув. Ҳар бир турдаги материал учун усталаримиз махсус тозалаш воситаларини танлайди. Кимки салонни қуруқ тозалашга уриниб кўрган бўлса, бу кўп вақт талаб қиладиган, кўпинча узоқ ва олдиндан айтиб бўлмайдиган жараён эканлигини билади. Сиз алоҳида дог ёки бир гуруҳ доғларни олиб ташлашингиз мумкин, лекин асл ички доғларни олиш деярли иложиси йўқ. Буюмларингизни олиб ташлаганингиздан сўнг, кимёвий тозалаш амалга оширилади. Бу салонингизнинг ғилофи контрастини қайта тиклашга, антиаллергеник даволанишни амалга оширишга, салон гилами ва ғилофи ичида яшовчи барча қўзиқоринларни ва бактерияларни ўлдиришга имкон беради. Мижозлар билан мулоқот қилиш амалиёти шуни кўрсатадики, бизга мурожаат қилишдан олдин, кўпчилик ўз автомобилларининг ички қисмида бундай бактериялар бўлиши мумкинлигига ишонишмаган. Квартирадан фарқли ўлароқ автомобил салонига ҳарорат ўзгариши, қуёш нурлари, атмосфера намлиги, ёнилғи буғлари, сигарет тутуни ва техник суюқликлар кўпроқ таъсир кўрсатади. Автоулов химчисткаси тахминан 4-6 соат давом этади. Юзага келадиган қийинчиликлар сабабли ўзгариши мумкин. Сифат кафолатланади.